Ўзбекистон миллий жамоаси Жанубия Кореяда бўладиган йиғин олдидан Тошкентдаги сўнгги машғулотларни ўтказди.
19 сентябрь куни кўринмаган легионерлар — Отабек Шукуров ва Иброҳимхалил Йўлдошев сафга қўшилди. Россия Премьер-лигасида ўйнайдиган ҳимоячи индивидуал тарзда шуғулланди.
Бугун кечки рейс билан жамоа Жанубий Кореяга учиб кетади. Ҳужумчи Элдор Шомуродов таркибга ўша ерда қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, Сречко Катенец шогирдлари 23 сентябрда Камерун, 27 сентябрда Коста-Рикага қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.






































