Ўзбекистон | 07:20 / 22.09.2022
7052
1 дақиқада ўқилади

Йил охирига қадар йўловчи вагонлар бир қисми капитал таъмирдан сўнг янгиланади

Йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» томонидан мавжуд вагон паркини кенгайтириш учун турли тоифадаги вагонлар ишлаб чиқарилмоқда.

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

Фақатгина жорий ой охирига қадар завод томонидан 20 дона йўловчи вагонлари капитал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилади, улардан 8 таси плацкарта тоифадаги вагонлардан иборат бўлади. Келгусида ушбу завод ҳар ойда 20 та йўловчи вагонини таъмирдан чиқариб, уларни фойдаланишга топшириш режалаштирмоқда.

"Ўзбекистон темир йўллари" хабарига кўра, заводда янги лойиҳаларни амалга ошириш, вагон конструкцияларини яратиш ва такомиллаштириш ҳамда уларни ишлаб чиқариш бўйича юқори малакали мутахассислар билан ҳамкорликда қатор ишлар олиб борилмоқда.

Вилоятлараро йўналишдаги поездларга бўлган юқори талабни ҳисобга олган ҳолда, 12 соатдан кўпроқ вақт давомида поездларда иситиш, шамоллатиш ва ҳавони мўътадиллаштириш тизимларини ўрнатиш билан боғлиқ ишлар олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид