Ўзбекистон | 11:46 / 23.09.2022
9089
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ЙТҲга учраган Cobalt ҳайдовчиси вафот этди

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида одам ўлими билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Жорий йил 22 сентябрь куни тахминан соат 23:00 ларда Бектемир тумани, Х.Байқаро кўчасидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси қаршисида ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган С.Х. Lacetti русумли автомашинани бошқариб кетаётган бўлган.

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, у ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган С.Н. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашина билан тўқнашув содир этган. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

ЙТҲ натижасида Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодекси 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Қайд этилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид