Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди
Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари Шавкатжон Раҳимов Тошкент вилояти прокурорига айланди.
Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Шавкатжон Жўраевич Раҳимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Kun.uz манбаси хабар беришича, у Тошкент вилояти ҳокимлигидаги йиғилишда вилоятнинг янги прокурори сифатида таништирилган.

Адлия катта маслаҳатчиси Шавкатжон Раҳимов 1994 йилда Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган. Прокуратура органларидаги фаолиятини Наманган вилояти Норин тумани прокуратураси терговчиси лавозимида бошлаган. Тўрақўрғон тумани прокурори, Наманган вилояти прокуратурасида бўлим бошлиғи, Бош прокуратура бошқармасида катта прокурор, Бош прокуратура қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Шавкатжон Раҳимов Ўзбекистон 2020 йил мартида Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил октябридан буён Тошкент вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Салом Самадов 2022 йил августида Қашқадарё вилоят прокурори лавозимига ўтказилганди.
Мавзуга оид
14:44 / 14.07.2026
Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланишда 11 киши айбдор деб топилди
09:25 / 14.07.2026
Зангиотада солиқчи, Бувайдада муҳандис пора билан ушланди
17:51 / 07.07.2026
“Мисқоллаб яратилган Тошкент брендини йўқотиб қўйишимиз мумкин” – иссиқхоначи муқобил ечимлар ҳақида
12:04 / 06.07.2026