Payme VISA виртуал картаси билан ҳеч қийналмай бутун дунё бўйлаб онлайн-дўконлардан харид қилишга қарор қилиш мумкин.
Сардор ва Мухлиса турли филм ва сериалларни томоша қилишни яхши кўришади, шунинг учун улар хорижий фильмлар хизматига обунани сотиб олишмоқчи. Уларнинг қизи Самира интернет-дўконда сотиб олгиси келиб юрган кўйлакни кўриб қолди. Кичик ўғли компьютер ўйинларини ўйнашни ва оддий ўйинчилардан алоҳида ажралиб туришни яхши кўради. У пул йиғган ва уни чиройли скинлар олишга сарфламоқчи. Аммо оила аъзоларининг истакларини халқаро картасиз амалга ошириш имконсиз.
Картани очишга нисбатан узоқ ва машаққатли жараён деб қаралади, шунга қарамай уни шу ерда ва ҳозироқ сотиб олишни хоҳлаймиз.
Аммо ҳаммаси кўрингани каби қийин эмас! Payme VISA виртуал картасини очишингиз ва ниҳоят, айнан ўша орзунгиздаги харидларни амалга оширишингиз мумкин.
Нима учун виртуал карта керак?
Payme VISA Virtual - виртуал банк халқаро картаси бўлиб, у орқали бутун дунё бўйлаб онлайн тўловларни амалга ошириш, электрон ҳамёнларни тўлдириш, пулли хизматларга обунани сотиб олиш, янгилаш ва бошқа кўплаб жараёнларни амалга ошириш мумкин. Картанинг ўзи сўмда, тўлов ҳамкор банк Равнақ-банк курси бўйича хорижий валютада амалга оширилади.
Уни очиш учун банкка бориш, ариза қолдириш ва картанинг чиқарилишини кутиш шарт эмас. Ҳаммаси иловада онлайн тарзда амалга оширилади. Ариза топширишга бир неча дақиқа кетади ва у фойдаланишга тайёр.
Уни қандай очиш керак
Payme VISA Virtual картасини бир неча қадамда очиш мумкин:
1. "VISA virtual картаси" баннерига ўтинг ёки "Менинг карталарим" бўлимидаги "+" белгисини босинг ва VISA’ни танланг.
2. "Давом этиш" тугмасини босинг.
* Агар ҳали идентификациядан ўтмаган бўлсангиз, ундан ўтишингиз керак.
3. Муваффақиятли очилиш ҳақида пуш-хабарномани кутинг.
Картани очишда уни фаоллаштириш, рақам ва CVV кодини олиш учун ҳисобни 15 000 сўмга тўлдириш керак. Бу сумма келгусида эркин ишлатилиши мумкин: у куймайди, блокланмайди ва харидлар учун мавжуд бўлиб қолади.















