Ўзбекистон | 16:43 / 07.10.2022
2893
1 дақиқада ўқилади

1 ярим йилда Тошкентнинг барча кўчаларига чиқинди қутилари ўрнатилади

Фото: KUN.UZ

Пойтахт кўчаларига 720 та чиқинди қутилари ўрнатилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти хабар берди.

Қайд этилишича, Чилонзор тумани Лутфий маҳалласида яшовчи фуқаро автобус бекати ёнида чиқинди қутиси йўқлиги учун, «Халқ назорати» порталига хабар берган. Шу баҳонасида айни вақт марказий кўчалар ҳамда хиёбонларда 50-100 метргача оралиқ масофада 3 хил рангли махсус чиқинди қутилари жойлаштириб чиқилмоқда.

Шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Рустам Юсуповнинг маълумотига кўра, Тошкент шаҳри 2022-2023 йиллар давомида чиқинди қутилар билан тўлиқ таъминланади. Бунинг учун жами 9 минг 300 та махсус қутилар керак.

Бундан олдин, шаҳар ҳокимияти «Халқ Назорати» порталининг махсус бўлимида ўриндиқ ва чиқинди ташлаш қутиларини ўрнатиш учун манзиллар бўйича таклифлар тўплаётган эди.

Дилшода Шомирзаева
Тайёрлаган Дилшода Шомирзаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид