Ўзбекистон | 13:25 / 10.10.2022
5436
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда

Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳавони антициклон периферияси белгилайди. 

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. 

Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати 23-25 даража иссиқдан ошмайди.

Кейинги кунларда, иш ҳафтасининг охиригача антициклон периферияси кучсизланиши кутилмоқда. Республика бўйича қулай, қуруқ ва илиқ об-ҳаво шароити бўлиши кутилмоқда. 

Кечалари ҳаво 7-10 даража илиқ атрофида бўлади, кундуз кунлари эса 25-28 даража иссиққача аста-секин кўтарилади, бу ўртача иқлимий меъёрлардан бироз юқоридир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид