Ўзбекистон | 09:25 / 10.10.2022
3398
1 дақиқада ўқилади

Масқат - Тошкент йўналиши бўйича парвозларни амалга ошириш масаласи кўриб чиқиляпти

Фото: Dunyo

Ўзбекистоннинг Уммондаги элчихонасида Salam Air авиакомпанияси тижорат ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси директори Мазин ал-Салманий ҳамда унинг тижорат бўйича менежерлари Кулсум ал-Балушия ва Холид ал-Риямийлар билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Мазин ал-Салманий авиакомпания томонидан Масқат-Тошкент йўналиши бўйича аввалига чартер, сўнгра доимий парвозларни (тахминан жорий йил ноябрь ойидан бошлаб) амалга ошириш масаласи кўриб чиқилаётганини билдирди.

Унинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда парвозларни бошлаш учун барча шароитлар етарли бўлиб, икки мамлакат ўртасида тўғридан тўғри ҳаво қатновларини йўлга қўйиш бўйича кучга кирган битим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

2020 йил 11 майдан эътиборан Ўзбекистон ҳукумати ва Уммон ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим кучга кирган. Келишувларга мувофиқ, Salam Air авиакомпанияси Уммон томонидан ҳаво қатнови ташувчиси ҳисобланади.

Мавзуга оид