Халқ таълими вазирлигининг YouTube’даги «Миллий таълим ресурслари» расмий каналида ўқувчи ёшлар учун янги даврга мос 25 хил йўналишдаги замонавий касбларни содда, қулай ва тушунарли кўринишда ҳамда энг асосийси ўз она тилингизда мутлақо бепул ўрганиш имконияти тақдим этилади.
YouTube’даги «Миллий таълим ресурслари» расмий канали доимий равишда янги видеокурслар билан бойитиб борилмоқда.
Видеокурслар рўйхати:
- Фото таҳрирлаш
- AutoCAD
- Логистика (Dispatch)
- 2D Анимация
- 3D Анимация
- 3D MAX (Бошланғич дарслар)
- 3D MAX (Интерьер)
- 3D MAX (Экстерьер)
- Frontend
- JavaScript Node JS
- Электрон тижорат
- Рақамли маркетинг (Digital marketing)
- Android дастурлаш
- Видео таҳрирлаш
- Microsoft excel жадвалининг асосий элементлари
- Бизнесни ташкил этиш асослари
- Сунъий интеллект
- 3D Анимация (Character animation)
- Composing
- FX симуляция (FX Simulation)
- Motion graphics
- 3D персонажни моделлаштириш
- Шахсий ривожланиш
- SMM