Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда қалбаки АҚШ долларига машина харид қилмоқчи бўлган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
Икки нафар шахс фуқарога тегишли Cobalt машинасини сотиб олишга келишиб, унга 13 400 қалбаки АҚШ долларини беришган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг маълум қилишича, департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан қалбаки пуллар муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширувда, фуқаро А.Ж. ва Р.М. ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.га тегишли бўлган Cobalt машинасини 13 400 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, унга алдов йўли билан 134 дона 100 долларлик қалбаки купюраларни бергани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Тошкентда 15 мингдан ортиқ қалбаки доллар мусодара қилинганди.
Мавзуга оид
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
11:46 / 20.06.2026
Наманганда қалбаки доллар сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
22:01 / 13.06.2026