Йилда икки марта - баҳор ва кузда ўтказиладиган мазкур кўргазма ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, икки томонлама алоқаларни ўрнатиш, ишбилармонлик портфелини янги бизнес лойиҳалар билан бойитишда самарали майдон саналади.

Фото: “Ўзчармсаноат” уюшмаси Матбуот хизмати

“UzCharmExpo-2022” Марказий Осиёдаги чарм-пойабзал ва мўйна саноатининг энг йирик ихтисослаштирилган кўргазмасидир. 13-халқаро кўргазмада иштирок этиш мақсадида 450 га яқин маҳаллий ва 20 дан ортиқ хорижий давлатларнинг 70 дан ортиқ компаниялари 5 000 га яқин маҳсулот намуналари билан иштирок этишмоқда. Шунингдек, 2 500 яқин маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари кўргазмага ташриф буюриш мақсадида рўйхатдан ўтди. Анжуман нафақат Ўзбекистон ҳудудлардаги ишлаб чиқариш салоҳиятини намойиш қилади. Балки, кўплаб мамлакатларнинг соҳа мутахассислари учун мулоқот майдонига айланмоқда.

Фото: “Ўзчармсаноат” уюшмаси Матбуот хизмати

Жорий йилги анжуман иштирокчилари географиясига назар ташласак, унда Буюк Британия, Италия, Германия, Ҳиндистон,Туркия, Испания, Венгрия, Россия, Белорусь, Полша, Латвия Хитой каби кўплаб чарм-пойабзал саноати ривожланган давлатларнинг корхоналари ва брендларини кўриш мумкин. Фахрий меҳмонлар орасида Халқаро чарм ишлаб чиқарувчилар кенгаши, Халқаро мўйна федерацияси, қатор давлатларнинг миллий уюшмалари, чарм ишлаб чиқарувчилар, пойабзал ва мўйначилик кенгашлари ва тадбиркорларни учратасиз.

Фото: “Ўзчармсаноат” уюшмаси Матбуот хизмати

“Ўзчармсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи чарм, пойабзал, чарм-атторлик, мўйна ва қоракўл маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар, ташқи савдо ваколатхоналари ва мода уйлари билан ҳамкорликни кенгайтириш орқали 2022 йилда экспорт ҳажмини 500 млн долларга етказиш кўзда тутилмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан 118,8 фоизга кўпдир. Маҳсулотлар экспорти дунёнинг 42 дан ортиқ мамлакатларида амалга оширилади.

Фото: “Ўзчармсаноат” уюшмаси Матбуот хизмати
Фото: “Ўзчармсаноат” уюшмаси Матбуот хизмати