Жамият | 11:27 / 16.10.2022
11671
1 дақиқада ўқилади

Чотқол қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқон қор қоплонини суратга олди

Фото: Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги Чотқол давлат биосфера қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқон яқинда ноёб жонивор бўлган қор қоплонини суратга олди. Бу ҳақда Экоқўмита ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, тасвирга тушган қор қоплони йирик жуссалилиги билан ажралиб туради.

Қор қоплони Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига ҳамда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг рўйхатига киритилган, йўқолиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган тури ҳисобланади.

Оқшомда фаол, кундузи ғорларга, қоялар орасига беркиниб ётади. 2 йилда бир марта болалайди. Тоғ бўйлаб ёввойи туёқлилар ортидан юқорига ва пастга мавсумий кўчиб юради.

Қор қоплони Чотқол давлат биосфера қўриқхонасида ҳам доимий муҳофазага олинган.

Мавзуга оид