Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ва йўловчи вафот этди
Spark машинаси Косон тумани ҳудудида бетон тўсиққа урилган. Оқибатда, унинг ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этган.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 16 октябр соат 2:30 ларда, А-380 Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау автомобил йўлининг Косон тумани ҳудудидан ўтган 78-километрида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳайдовчи Т.Б. Spark машинаси билан ҳаракатланаётиб, Косон тумани, “Оброн” МФЙ ҳудудига келганда, йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.
Оқибатда, оғир тан жароҳатлари олган ҳайдовчи Т.Б. ҳодиса жойида, Spark йўловчиси У.В. эса шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ хузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, Қарши-Чироқчи-Шаҳрисабз автомобил йўлининг Ғузор тумани ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган ЙТҲда йўловчи вафот этганди.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026