Жаҳон | 09:10 / 16.10.2022
20632
4 дақиқада ўқилади

Туркияда кондаги портлаш: 40 дан ортиқ кончи ҳалок бўлди, Эрдўған фожиа жойига келди

Туркия шимолидаги конда рўй берган портлаш оқибатида 41 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда воқеа жойига етиб келган мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.

Портлаш Туркиянинг Қора денгиз соҳилидаги давлат конида рўй берди. Фото: Getty Images

Портлаш жума куни маҳаллий вақт билан соат 18:15 да, Туркиянинг Қора денгиз соҳилидаги Бартин провинцияси Амасра районидаги давлат кўмир конида рўй берган.

Мамлакат аҳолиси учун бу шу каби бошқа фалокатларни ёдга солиши билан ҳам оғриқли бўлди, биринчи навбатда 2014 йилги фалокатни - ўшанда мамлакат ғарбидаги конда чиққан ёнғин 300 дан ортиқ кончини ҳаётдан олиб кетганди.

Шанба куни Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу журналистларни 58 нафар кончи ичкаридан ўзи чиқиб келгани ёки қутқарувчилар томонидан олиб чиқилгани, улардан 11 нафари жароҳатлангани ҳақида хабардор қилди. Ўша вақтда ҳалок бўлган кончилар сони 40 нафарни ташкил этаётган, портлаш вақтида конда ишлаётган бўлган яна бир киши бедарак йўқолган деб ҳисобланаётганди.

«Амасрадаги кўмир конида портлаш 41 кишини ҳаётдан олиб кетди. Ушбу фавқулодда ҳодиса ҳар томонлама ўрганилади» - деди президент Эрдўған. Ўз чиқишида ҳукумат келгусида бу каби фожиалар рўй беришининг олдини олиш учун барча имкониятлар ишга солинишини қайд этган.

Қутқарувчиларга фожиа вақтида конда бўлганларнинг ҳамкасблари ҳам ёрдам кўрсатишди. Фото: EPA

Қутқарув амалиёти портлашдан кўп ўтмай бошланган. Яраланганларга фавқулодда ёрдам кўрсатиш учун авиация ишга солинган.

Қутқарув бригадалари юзлаб метр чуқурликка тушиб, харобалар орасидан омон қолганларни топиш учун тун бўйи ишлаган.

Кончиларнинг яқинлари интиқлик билан ичкаридан хабар кутишди. Фото: EPA

Воқеа жойида олинган видеокадрларда қутқарувчилар юзи қорайиб кетган кончиларни юқорига қандай олиб чиқаётгани, кончиларнинг оила аъзолари ва яқинлари шу атрофда хавотир билан янгилик кутиб тургани акс этган.

Метан портлаши эҳтимоли

Сойлунинг маълумотига кўра, портлаш 300 метр чуқурликда рўй берган. Бу чуқурликда 49 киши ишлаган бўлиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, бу вақтда конда жами 110 нафарга яқин киши бўлган.

Портлаш сабаби ҳозирча аниқланмаган, маҳаллий прокуратура текширув бошлаган.

Кон Turkish Hard Coal Enterprises давлат компаниясига тегишли ҳисобланади. Фото: EPA

Аввалига портлаш трансформатор носозлиги туфайли юз бергани айтилганди, Туркия энергетика вазири Фотиҳ Дўнмезнинг сўзларига кўра, айрим омиллар бу тўпланиб қолган метан гази портлаши бўлганига ишора қилмоқда.

Президент реакцияси

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған шанба кунга белгиланган барча тадбирларни бекор қилиб, фожиа жойига етиб келди.

Ундан аввалроқ у ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида қатъий баёнотлар сериясини эълон қилиб, мамлакат аҳолисини барча чоралар кўрилишига ишонтирганди.

«Бартинимиздаги конда содир бўлган воқеадан кўп ўтмай ишлар бошланди ва ташкилотларимиз ва вазирликларимиз иштирокида тўхтовсиз иш олиб борилмоқда», дейилади Эрдўғаннинг твиттердаги хабарларидан бирида.

Президент қурбонларнинг оилалари учун давлат томонидан ёрдам кўрсатилиши ҳамда фожиа сабаблари тўлиқ текширилиши, шунингдек, заррача бепарволикка йўл қўйганлар ҳам жавобгарликка тортилишига ишонтирган.

2014 йилда Сома шаҳри яқинидаги конда рўй берган кучли портлаш Туркияни ларзага солганди.

Шундан сўнг мамлакатда ҳукуматга қарши намойишлар ва касаба уюшмалари иш ташлаши бўлиб ўтган, ҳукумат хусусийлаштириш шароитида кончилар хавфсизлигига етарлича эътибор қаратмаётганликда айбланганди.

Ўша вақтда Туркия бош вазири бўлган Эрдўған шахсан кончилар тақдирига бефарқликда айбланганди. 2010 йилда у бошқа бир кондаги фожиадан кейин ўлим - кончининг тақдири эканини айтганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери