Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Эврилиш” фильми Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро кинофестивалда ғолиб деб топилди
Ёлқин Тўйчиевнинг “Эврилиш” фильми Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида жорий йилда йигирма еттинчи бор ўтказилган халқаро кинофестивалнинг “Kim Jiseok Award” номинацияси ғолиби деб топилди.
Фильмда ўзбекистонлик қаҳрамон тақдири, руҳий кечинмалари, унинг совет даврида ҳарбийлар сафида хизмат қилгани ва урушга боргани ҳақида ҳикоя қилинади.
Уруш унинг ва атрофидаги инсонларнинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборади. Кўп йиллар ўтиб, ҳаёт машаққатларни бошидан кечирган қаҳрамон тинчлик ўрнатилгандан сўнг Ўзбекистонга – ўз ватанига қайтади.
Фильм воқеалари Ўзбекистон, Афғонистон, Миср ва Буюк Британияда суратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Осиёдаги йирик кинофестиваль ҳисобланган “Busan International Film Festival” Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида 1996 йилдан буён ўтказиб келинади.
Мавзуга оид
11:24 / 05.09.2025
«Ҳинд Ражабнинг овози» 23 дақиқа тўхтовсиз олқишланди
09:43 / 26.08.2025
Вуди Аллен Россиядаги кинофестивал билан боғлиқ танқидга жавоб берди
19:15 / 12.09.2024
Тошкент халқаро кинофестивали бошқа муддатга қолдирилди
18:20 / 07.10.2023