Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 61,1 минг кишига кўпайган.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2 минг кишига кўпаймоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси доимий аҳоли сони бўйича МДҲда учинчи ўринда.

Ўзбекистон туғилиш бўйича МДҲда биринчи ўринда.