16:20 / 24.10.2022
21464

«Бока Хуниорс» — 29 карра Аргентина чемпиони

«Бока Хуниорс» Аргентина чемпиони бўлди.

Фото: Getty Images

Суперлиганинг сўнгги турида Буэнос-Айрес жамоаси «Индепендьенте» билан дуранг ўйнади – 2:2. Турнир якунига кўра, «Бока» 27 баҳсда 52 очко жамғариб, 1-ўринни эгаллади. 

2-поғонани 50 очко билан «Раcинг» эгаллаган бўлса, «Ривер Плейт» 47 очко билан учинчи бўлди. Ушбу икки жамоа ўртасидаги сўнгги тур ўйинида 2:1 ҳисобида «Ривер» ғалаба қозонди.

Беллашувнинг 90-дақиқасида — ҳисоб 1:1 бўлаётганида «Расинг» яримҳимоячиси Хонатан Гальван пенальтини голга айлантира олмади — дарвозабон зарбани қайтарди. 95-дақиқада эса «Ривер Плейт» ҳужумчиси Мигель Борха ғалаба тўпини киритди. Агар «Раcинг» пенальтидан фойдаланиб ғалаба қозонганида, турнир жадвалида «Бока»ни ортда қолдириб, чемпион бўларди.

Шу тариқа «Бока Хуниорс» 29-бор мамлакат чемпионига айланди. Бу борада рекорд «Ривер Плейт»га тегишли — 36.

Top