14:31 / 24.10.2022
131550

Озодбек Назарбеков Шукуруллоҳ домла билан қуда бўлди

Ўзбекистон маданият вазири, таниқли хонанда Озодбек Назарбеков ва Тошлоқ туман бош имом хатиби Шукуржон домла Эгамбердиев қуда бўлди.

Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ўзининг тўнғич ўғли Жаъфар Назарбековни уйлантирди. Вазир ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари орқали машҳур бўлган Шукуржон домла Эгамбердиевнинг (Шукуруллоҳ домла) қизи Марзияхонни келин қилган.

Kun.uz’га маълум бўлишича, никоҳ муносабати билан 22 октябр куни Тошкентдаги тўйхоналардан бирида элга ош берилган. Шоу-бизнес янгиликларини ёритиб борувчи бир қатор Telegram-каналлари ушбу тадбирда ўзбек санъатининг кўплаб юлдузлари, спортчилар ва таниқли тадбиркорлар меҳмон бўлганига эътибор қаратган.

Фото: instagram / Вазира Юнусова

Шунингдек, бир муддат аввал ижтимоий тармоқларда Шукуруллоҳ домла қиз узатиши муносабати билан Фарғонадаги тўйхоналардан бирида элга ош бергани, унда Озодбек Назарбеков, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров меҳмон бўлганига оид видеолар тарқалган эди.

Маълумот учун, Озодбек Назарбековнинг 8 нафар фарзанди  бор.

У 2018-2020-йилларда – Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган. 2020 йил 22 январдан эса Ўзбекистон Республикаси маданият вазири сифатида фаолият юритмоқда.

Top