Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 20 килограмм марихуана гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахс ушланди
Тезкор тадбирда фуқаронинг уйидан 2 туп ўсиб турган, 635 туп қуритилган марихуана ўсимлиги борлиги аниқланган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 8 октябр куни Жомбой тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, Журият маҳалласида яшовчи фуқаро хонадонининг томорқасида икки туп яшил рангли, ўткир ҳидли марихуана гиёҳвандлик ўсимлик етиштириб келаётгани аниқланган.
Тадбир давом эттирилиб, фуқаронинг яшаш уйи кўздан кечирилганда у ерда қуритилган ҳолда бўлган 635 туп марихуана ўсимлиги топилиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан 49 ёшли фуқарога нисбатан Жомбой тумани ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:26 / 25.06.2026
5 килограммдан ортиқ гашиш, марихуана ва минглаб дори воситалари аниқланди
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026