Ўзбекистон | 12:55 / 24.10.2022
7008
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда Mobiuz’нинг замонавий хизмат кўрсатиш маркази очилди

Тантанали маросимда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.

Фото: Mobiuz

Бугун “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуаси ҳудудида Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги – ICTWEEK 2022 бошланди. Mobiuz мобил оператори унинг доирасида режалаштирилган тадбирларнинг фаол иштирокчиси ва ICTEXPO кўргазмасининг расмий ҳомийси ҳисобланади.

АКТ ҳафталиги муносабати билан компания Самарқанд шаҳрида Mobiuz компаниясининг янгиланган Хизмат кўрсатиш марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳамда мобил алоқа оператори раҳбарияти иштирок этди.

Бугунги кунда Mobiuz’нинг бутун мамлакат бўйлаб ўн бешта хизмат кўрсатиш маркази, шунингдек, кўплаб мини-офислари мавжуд. Компания мижозларга хизмат кўрсатиш тармоғини тўлиқ модернизация қилиш лойиҳасини амалга оширмоқда. У замонавий интерьер дизайни ва янада яхшиланган хизмат кўрсатиш стандартларини жорий этишни назарда тутади. Зеро офислар абонентлар билан узоқ муддатли ва ишончли муносабатлар ўрнатиладиган жой ҳисобланади.

Бу борада янгиланган Самарқанд Хизмат кўрсатиш маркази компаниянинг том маънодаги пешқадам офисига айланди. Бир йил давомида амалга оширилган реконструкция ва таъмирлаш ишларидан сўнг иш жойларини ташкил этиш ва абонентларга хизмат кўрсатиш концепцияси қайта кўриб чиқилди. Замонавий дизайн, максимал қулайлик, ахборот стендлари, электрон хизматлар, малакали ходимлар – буларнинг барчаси офисга ташриф буюрувчиларга юқори даражадаги хизмат кўрсатиш имконини беради.

АКТ вазири Шерзод Шерматов Самарқанд Хизмат кўрсатиш марказида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Расмий тадбир “Yashil makon” умуммиллий лойиҳаси доирасида Хизмат кўрсатиш маркази ҳудудида дарахт кўчатлар экиш билан якунланди.

Mobiuz'нинг Самарқанд шаҳридаги Хизмат кўрсатиш маркази манзили: Мирзо Улуғбек кўчаси, 105-уй. Офис дам олиш кунларисиз 9:00 дан 18:00 гача ишлайди.

ICTWEEK 2022 ҳафталигида компания фаолиятини @MyMobiuz Телеграм каналида кузатишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Мавзуга оид