Ўзбекистон | 12:27 / 25.10.2022
4616
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон четдан 513 млн долларлик буғдой сотиб олди

Озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган маҳсулотлар тўғрисида маълумот берилди.

Фото: slovoidilo.ua

Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қийматида буғдой етакчилик қиляпти – 513 млн АҚШ доллари.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан мос равишда 351 млн АҚШ доллари ҳамда 204 млн АҚШ доллари сарфланган шакарқамиш ва маргарин маҳсулотлари жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • қорамол гўшти – 163 млн АҚШ долларига;
  • ўсимлик ёғи – 160 млн АҚШ долларига;
  • буғдой уни – 95 млн АҚШ долларига;
  • какао ва шоколад – 86 млн АҚШ долларига;
  • картошка – 60 млн АҚШ долларига;
  • сут маҳсулотлари – 60 млн АҚШ долларига;
  • болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 55 млн АҚШ долларига;
  • банан – 40 млн АҚШ долларига;
  • чой – 34 млн АҚШ долларига;
  • парранда гўшти – 33 млн АҚШ долларига;
  • маккажўхори – 24 млн АҚШ долларига;
  • қаҳва – 23 млн АҚШ долларига;
  • қандолат маҳсулотлари – 21 млн АҚШ долларига.

Мавзуга оид