25 октябр куни Ўзбекистон президенти администрациясининг раҳбари Сардор Умрзоқов Анқарада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашди. Туркия президенти матбуот хизмати музокара тафсилотларини очиқламаган.

Фото: Туркия президенти матбуот хизмати

Анадолу нашрининг ёзишича, Анқарадаги президент саройида учрашув ОАВ учун ёпиқ тартибда бўлиб ўтган.

Фото: Туркия президенти матбуот хизмати

Шунингдек, Сардор Умрзоқов Эрдўған билан «Менинг биринчи уйим, биринчи иш жойим лойиҳаси» ижтимоий лойиҳаси биносининг қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида қатнашди.