Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барча давлат мактабларида директор жамғармаси ташкил этилади
Барча давлат мактабларида директор жамғармаси ташкил этилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, директор жамғармаси маблағлари фақат ўқитувчиларга устамалар белгилаш учун йўналтирилади.
Устамалар билан мактабнинг ўқув-тарбия жараёнига катта шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқлик ва ташаббускорлик, юқори касб даражасини намоён этаётган иқтидорли ўқитувчилар рағбатлантирилади.
Мактаб ходимларига директор жамғармасидан ҳар ойлик устамалар ва бошқа рағбатлантиришлар белгилаш тўғрисидаги қарорлар мактаб ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан қабул қилинади.
Бунда халқ таълими бўлимларининг мактаблар ҳузуридаги махсус комиссиялар фаолиятига ва улар томонидан қабул қилинадиган қарорларга аралашишига йўл қўйилмайди.
Мавзуга оид
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:57 / 04.07.2026
Балиқчиликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади
15:20 / 19.06.2026
Самарқандда мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. У синф раҳбари томонидан калтаклангани айтилмоқда
11:45 / 17.06.2026