Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳаво сифати тоғ ҳавосидек “яшил” даражага чиқди
17 октябрдаги чангли об-ҳавони бир неча кундан бери ёғиб келаётган ёмғир ювиб кетди. Шаҳар ҳавоси дунё шаҳарлари орасида ҳаво сифати бўйича 49-ўринга кўтарилди.
Air Quality Index (IQAir) – Ҳаво сифати индекси сайтининг кўрсатишича, 26 октябр соат 14:00 ҳолатига пойтахт ҳавоси сифати «яшил» даражага чиққан. Ҳаво таркибидаги барча ифлослантирувчи моддалар меъёрий қийматлардан анча паст ҳолатда қолмоқда. Шаҳар ҳавоси дунё шаҳарлари орасида ҳаво сифати бўйича 49-ўринда турибди.
“Тошкентда узоқ давом этган ёмғирдан сўнг тоғ ҳавоси каби мусаффо муҳит кузатилмоқда. Шаҳар ҳавоси худдики тоғ ҳавоси каби тоза муҳитни тақдим этган. Мазкур ҳавода ташқи муҳитда сайр қилиш, ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олиш керак. Бу инсон физиологияси ва қисман психологиясига ҳам фойдали”, – деб ёзади иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.
Эслатиб ўтамиз, 17 октябр куни кечқурун Тошкент ҳавосида майда ПМ-2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси рухсат этилган меъёрдан 42 баробарга ортиб, 212 мкг/м³га етиб, Ўзбекистон пойтахти бир муддат дунё бўйича ҳавоси энг ифлос шаҳар бўлиб турганди. Мутахассислар чангни бошқа минтақалардан учиб келмаган, маҳаллий чанг эканини маълум қилишганди.

Мавзуга оид
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026