Асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари куз-қиш мавсумида барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида, қуйидаги ишлар амалга оширилди:
• 223 та технологик қурилмалари таъмирланди.
• 35 та қозонхоналар;
• 86 та ишлаб чиқариш бинолари;
• 46 та газ тақсимлаш пунктлари (ГТП) таъмирланди.
• 115,2 км газ тармоқлари, 6,4 км. иссиқлик тармоқлари, 9,9 км сув тармоқлари, 197та трансформатор подстанциялари, 182,5 км электр тармоқлари, 3,5 км кабель эстакадалари таъмирланди.
• 4,0 км. иссиқлик тармоқлари изоляция қилинди.
• 58 та дизель электр станциялари, 86 та узлуксиз электр таъминоти манбалари (UPS), 139 та захирани автоматик улаш қурилмаларининг (АВР) ишчи ҳолати текширилди.

Шу билан бирга газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш объектларидаги асосий муҳандислик коммуникацияларида қуйидаги ишлар амалга оширилган:
• Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси конларидаги газни комплекс тайёрлаш қурилмаларида жами 13 та технологик тармоқларида режали таъмирлаш ишлари ва сиқув компрессор станцияларида жами 27 та газ ҳайдаш агрегатларида регламент ишлари амалга оширилди.
• Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бўйича – 4 та табиий газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалаш қурилмасида, 2 та амин ёрдамида газни тозалаш қурилмасида, 2 та пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасида, 12 та паст ҳароратда газни қуритиш ва тозалаш қурилмасидаги технологик тармоқларида режали таъмирлаш ишлари ва сиқув компрессор станцияларидаги жами 13 та газ ҳайдаш агрегатларида регламент ишлари амалга оширилди.

• Муборак газни қайта ишлаш заводи бўйича – 15 та газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаларида, 7 та паст ҳароратли сепарациялаш қурилмаларида, 4 та пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасидаги технологик тармоқларида ҳамда 6 та сиқув компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегатларида режали таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
• Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бўйича – “Қулбешкак”, “Саватли”, “Қумли”, “Янгиказган”, “Тўмарис” ва “Ўртақум” конларидаги газни бирламчи тайёрлаш қурилмаларида 7 та технологик тармоқларида, 4 та Учқир газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаларида, 2та Учқир ва ғарбий сиқув компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегатларида ҳамда 2 та пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.












