Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Обуна мавсуми» бошланди: Адлия вазирлиги мажбурий обунага дуч келаётганлар учун ишонч телефонини маълум қилди
Ҳар йил кузда Ўзбекистонда кейинги йил учун обуна мавсуми бошланади. Кимлардир бу ишни тўғри тарғибот орқали амалга оширса, бошқалар бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларни мажбурлаб амалга оширади. Адлия вазирлиги мажбурий обунага дуч келаётганлар вазирликнинг ишонч рақамига ёки унинг вилоят, туман ва шаҳар бўлимларига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатди.
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларни турли босма оммавий ахборот воситаларига (газета ва журналларга) мажбурий обуна бўлишга ундаш, иш ҳақларидан мажбурий ушлаб қолиш каби ҳолатлар кузатилмоқда.
Жумладан, бундан бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда 2023 йил даврий нашрларга обунани уюштириш бўйича Булунғур тумани ҳокимлигининг «режа-тавсияси» эълон қилинди.
Унда туман солиқ, молия, ДХА, Пенсия жамғармаси, Ғазначилик, почта, статистика, Бандлик, маҳаллабай ишлаб чиқариш бўлимлари, туман ҳудудида жойлашган банк филиаллари ва деҳқон бозорига «Булунғур ҳаёти» газетасига нечтадан обуна бўлишлари аниқ рақамларда кўрсатиб қўйилган.
Теlegram’даги хос гуруҳлардан бирига «Режа-тавсия»ни ташлаётган шахс «кечга бориб рўйхатдаги ҳар бир ташкилот раҳбари обуна бўйича ҳисобот беришини, шуни инобатга олиб обуна режасини бажариши кераклигини» буйруқ тарзида ёзган.

Адлия вазирлиги шундай ҳолатга дуч келаётган ходимлар учун вазирликнинг ишонч телефонига ёки унинг вилоят, туман ва шаҳар бўлимларига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатди.
«Меҳнат кодексининг 164-моддасига мувофиқ ходимларни уларнинг ёзма розилигисиз, жумладан шундай розилик беришга мажбур қилинган ҳолда иш ҳақидан обуна, коммунал тўловлар ва бошқалар учун ушлаб қолиш қонунга зид ҳисобланади.
Агар шундай ҳолатга дуч келсангиз Адлия вазирлигининг ишонч телефонига (1008) ёки туман (шаҳар) адлия бўлимларига мурожаат қилинг», дейилади вазирлик ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
09:17
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026