Евросиё банкига Ўзбекистонда лицензия берилди
Қозоғистоннинг Евросиё банкига Ўзбекистонда банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди. Банк таъсисчиларидан бири асли ўзбекистонлик тадбиркор Фаттоҳ Шодиев ҳисобланади.
Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви Тошкент шаҳрида “Евросиё банки” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда регулятор ахборот хизмати хабар берди. Шу тариқа Ўзбекистонда фаолият юритиш учун лицензияси бор банклар сони 36 тага етди.
Маълумот учун, Евросиё банки 1994 йилда очилган бўлиб, бош офиси Олмаота шаҳрида жойлашган. 2023 йил 1 ноябр ҳолатига банк Қозоғистонда 19 та ҳудудий филиалга эга.
“Forbes Қозоғистон” сайтида кўрсатилишича, банк акцияларининг 100 фоизи “Евросиё молия компанияси” АЖга тегишли бўлиб, унинг якуний бенефициарлари Ибрагимовлар оиласи ҳамда тадбиркорлар Александр Машкевич ва Фаттоҳ Шодиев ҳисобланади.
Аввалроқ, Ўзбекистондаги яна бир банк – “Ўзагроэкспортбанк”нинг ҳам 100 фоиз улуши Фаттоҳ Шодиевнинг қариндоши Олимжон Шодиев томонидан 5 млн долларга сотиб олинганди. Банк хусусийлаштирилгач, унинг номи AVO банк этиб ўзгартирилди.
Мавзуга оид
19:16 / 12.12.2024
“Эски намунадаги 100 долларлик купюраларни айирбошлашда чекловлар йўқ” – Марказий банк
13:16 / 12.12.2024
Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
14:41 / 11.12.2024