Ўзбекистон | 14:53 / 03.11.2022
32094
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда жаҳон телеканаллари эфирга узатила бошланди

Ўзбекистонда рақамли телевидение операторлари ўз пакетларига Россия каналларига муқобил сифатида бошқа мамлакатларнинг янгиликлар каналларини қўшди.

Фото: UzDigital TV

2022 йил ноябр ойидан бошлаб Ўзбекистоннинг рақамли телевидение операторлари турли тиллардаги бир қатор хорижий телеканалларни ўз пакетларига киритишди. Бунгача ўзбекистонликлар маҳаллий каналлардан ташқари асосан Россия каналларини томоша қилишлари мумкин эди.

UzDigital TV компанияси Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида қўшимча 5 та — BBC World News (Буюк Британия), CNN International, Bloomberg (АҚШ), CGTN (Хитой) ва TRT Avaz (Туркия) каби каналлар кўрсатилишини маълум қилди.

Қолаверса, рақамли телевидение компаниялари веб-сайтларида Fox News, CNBC, SkyNews, France 24, «Беларусь 24» ва бошқа халқаро телеканалларни кўриш мумкин.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид