Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йирик инвестиция лойиҳаси учун энг яхши таклифни танлаб олиш регламенти ўзгаради
Вазирлар Маҳкамасининг “Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш маъмурий регламентига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳасида ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига янги иш ўринларини яратиш мақсадида, қиймати 10 млн доллардан ортиқ бўлган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер майдонларини тўғридан тўғри ажратишда лойиҳа ташаббускори томонидан аввалдан махсус ҳисобрақамга жойлаштириладиган лойиҳа қиймати 10 фоизига тенг қисмини камида 1 фоизга тушириш назарда тутилган.
Қорақалпоғистон инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва юқори қўшилган қийматга эга рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида, Қорақалпоғистон ҳудудида йирик инвестиция лойиҳаси учун белгиланган лойиҳа қийматини камида 5 миллион АҚШ доллари эквивалентида белгилаш мўлжалланган.
Бундан ташқари лойиҳада, Қорақалпоғистон ҳудудида – 2022 йил 15 сентябрдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар Қорақалпоғистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ишчи орган деб белгиланиши назарда тутилган.
Мавзуга оид
17:59 / 20.06.2026
Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги компаниялар акцияларини сотиб олиши осонлашади
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
20:58 / 16.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ компаниялари вакиллари билан учрашди
18:04 / 16.06.2026