Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва ва Минералние Водидан Тошкентга учган самолётлар муқобил аэродромга йўналтирилди
Россиянинг «Азимут» авиакомпаниясининг Минералние Води — Тошкент йўналиши бўйича рейси об-ҳаво шароити, кучли шамол ва кўриш имкониятининг пастлиги туфайли Навоий аэропортига жўнатилди.
Фото: Uzbekistan Airports
Uzbekistan Airports хабарига кўра, бортида 91 йўловчи бўлган ukhoi Superjet 100-95B самолёти маҳаллий вақт билан соат 12:19 да Навоий халқаро аэропортига қўнган. Об-ҳаво яхшилангач, самолёт соат 13:23 да қайта Тошкентга учиб кетган.
Шунингдек, бугун соат 05:42 да об-ҳаво шароити туфайли Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Москва — Тошкент рейсини амалга ошираётган Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Навоий аэропортига бориб қўнган.
Бироз вақт ўтгач, об-ҳаво шароити яхшилангандан сўнг бортида 226 йўловчи бўлган самолёт Тошкент аэропортига уча олган.
Мавзуга оид
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
20:39 / 27.04.2026
Москвага қиш қайтди – фотолар
20:07 / 27.04.2026