Ушбу лойиҳа доирасида йилига миллионлаб дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали ҳудудлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган.

Давлат раҳбари раислигида жорий йилнинг 11 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йил якунига қадар 75 миллион туп ва 2023 йил баҳор фаслида яна 125 миллион туп мевали ва манзарали кўчатлар экиш юзасидан топшириқлар берилди. Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш, қолаверса, дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” тадбирини амалга ошириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимдаги корхоналарда кўкаламзорлаштириш илари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида жорий йилнинг 10 декабрига қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинган. 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, дарахт кўчатлари ҳудудларнинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинмоқда. Бу борада Фанлар Академияси тавсияси билан сувсизлик ва касалликка чидамли гужум, қайрағоч, катальпа, акация, заранг, шумтол, тут, жийда, ёнғоқ, терак каби дарахт новдалари экилиши белгиланган.

Жорий йилнинг 20 октябридан бошлаб, то шу кунга қадар тизимдаги бошқарма ва корхоналар томонидан жами 15 633 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Жумладан,

• Муборак газни қайта ишлаш заводида – 2973 туп, 

• Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида – 2026 туп,

• Шўртан газ кимё мажмуасида – 2015 туп, 

• “UNG Petro” МЧЖ – 1629 туп,

• “Махсусэнергогаз” АЖ – 610 туп,

• Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида – 615 туп,

• "Мароқанд нефть базаси" МЧЖ – 280 туп, 

• "Навоий нефть базаси" МЧЖ – 238 туп, 

• "Тахиатош нефть базаси" МЧЖ - 217 туп кўчат ўтқазилди.