Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда сафарбарликка қарши чиққан аёллар ҳарбий прокуратура олдида норозилик билдирди
Россиянинг Пенза шаҳрида яшовчи 30 га яқин аёллар ҳарбий прокуратура биноси ёнида норозилик намойиши ўтказди. Бу ҳақда «7×7 – Горизонтальная Россия» нашри хабар беряпти.
Улар сафарбар қилинган эрлари ва ўғиллари тайёргарликсиз фронтга жўнатилганини айтиб, уларни фронтдан қайтариб олиб келиш ва машғулотларга жўнатишни талаб қилди, деб ёзади канал пензалик журналист Игор Алексеев ва «Говорит НеМосква» нашрига таянган ҳолда.
«Аёллар Алексеевга жанговар ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва тайёрлаш ўрнига сафарбар қилинганларга қаҳрамонлик ҳақида маърузалар ўқилганини айтишди. Журналистнинг сўзларига кўра, вилоят губернатори гўёки банд бўлганлиги сабабли шаҳарликлар билан учраша олмаган, Пенза ОАВ эса аёлларнинг муаммоларини аҳолига етказиш мақсадида уни эълон қилишдан бош тортган», — дейилади хабарда.
Намойишчилар, шунингдек, уларнинг қариндошларида «озиқ-овқат, сув ва оддий қуроллар деярли йўқлигини» айтишган.
Бундан олдин Қозонда сафарбар қилинганлар норозилик намойиши уюштирганди.
5 ноябр куни интернетда Қозондаги йиғилиш пунктидан видеолавҳалар эълон қилинди, унда зобитлардан бирининг номига ҳақоратли сўзлар айтилгани ва эркакларнинг кир ювиш машинасини ўрнатиш ҳамда фойдаланиш учун розеткалар билан таъминлаш талаблари эшитилади.
SOTA Telegram-канали хабарига кўра, озиқ-овқат, сув ва иситиш тизимининг йўқлиги, занглаган автоматлар ҳам Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашиш учун чақирилганларнинг норозилигига сабаб бўлган.
Мавзуга оид
21:48 / 12.05.2026
Лукашенко армияни урушга тайёрлаш учун қўшинларнинг «мақсадли сафарбарлиги»ни эълон қилди
09:01 / 27.01.2026
Камбағал оилалар реестридагилар учун сафарбарлик чақируви резерви хизмати бепул қилинади
13:20 / 03.01.2026
Мадуро Каракасда портлашлардан сўнг сафарбарликка чақирди
14:15 / 14.10.2025