Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия Ўзбекистонда янги биомаҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
Ўзбекистоннинг Римдаги элчихонаси томонидан мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири маслаҳатчиси Алишер Шукуров ва Италиянинг Novello Giardini компанияси президенти Марино Новелло ўртасида учрашув ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Фото: Dunyo
Марино Новелло бугунги кунда Европа давлатлари ва бошқа минтақаларда соғлом биомаҳсулотларга бўлган талаб ортиб бораётганини айтиб ўтди.
Унга кўра, компания томонидан сўнгги 10 йил давомида Брешиа университети, Спалланцани институти ва лабораториялари билан ҳамкорликда ўтказилган тадқиқот ва синовлар натижасида инновацион ва табиий Ciboci (чибочи) биомаҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйилган. Мазкур биомаҳсулот патент ва лаборатория сертификатларига эга бўлиб, инсон саломатлиги учун ғоят фойдали экани билан ажралиб туради.
Ушбу салатсимон ўсимлик кичик шаффоф қутиларда 5 кун давомида ўстирилади. Ўсимлик истеъмол қилинганда овқат ҳазм қилиш жараёни тезлашади, ичак бактериал флораси мувозанатлашади, антиоксидантларга бой ҳамда инсон танасидаги токсинларни йўқ қилишга ёрдам беради.
Мазкур инновацион лойиҳани аҳолига кенг танитиш ва жорий этиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар маркази (AKIS) ер участкаларида кўргазма майдонларини ташкил этган ҳолда амалга ошириш таклифи илгари сурилди. Novello Giardini компанияси раҳбари бу йўналишдаги ҳамкорликдан манфаатдорлик билдирди.
Мавзуга оид
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026
Россияликлар учун Италия визаси олиш янада қийинлашди
16:30 / 13.05.2026
Ҳатто VIP тарифлар ҳам бўлган: Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси визаларни қандай пуллаган?
07:22 / 09.05.2026