Ўзбекистон делегациясининг АҚШнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича комиссияси (Хельсинки комиссияси) вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги шерикликни янада чуқурлаштириш муҳокама қилинди.

Америка вакиллари Ўзбекистон томонидан сўнгги йилларда инсон ҳуқуқлари ва демократияни илгари суриш соҳасида Хельсинки келишувлари амалга оширилишини таъминлашда эришилган салмоқли ютуқлар ва ижобий натижаларни алоҳида таъкидлади. ЕХҲТ масъулияти доирасидаги минтақавий хавфсизлик мавзусига тўхталар экан, экспертлар Ўзбекистоннинг Афғонистондаги вазиятни тартибга солишдаги ролини юқори баҳолади.

ЕХҲТ Парламент ассамблеясининг навбатдаги кузги йиғилиши 2023 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтади.