Зеленский: Россияни тинчлик музокараларини олиб боришга мажбурлаш керак
Украина президенти Киев фақат Россиянинг навбатдаги раҳбари билан тинчлик музокараларини олиб боришга тайёрлигини такрорлади.
Россияни Украина бўйича тинчлик битимини ишлаб чиқиш, жумладан, иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун музокаралар столига ўтиришга мажбурлаш керак. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский 7 ноябрь, душанба куни кечқурун эълон қилинган видеомурожаатида айтиб ўтди.
«Дунё урушга, энергия ва озиқ-овқат инқирозига, таниш халқаро муносабатларнинг бузилишига қарши курашга қаратилган бўлса, иқлим бўйича кун тартиби аниқ зарар кўради. Иқлимнинг бузилишини қандайдир тарзда тўхтатиб бўлмайди, - деди у. - Шунинг учун иқлим бўйича кун тартибини жиддий позицияда кўраётганлар зудлик билан рус агрессиясини тўхтатиши, ҳудудий яхлитликни тиклаши ва Россияни ҳақиқий тинчлик музокараларига мажбурлаши керак».
11 октябрь куни Украина президенти Володимир Зеленский «катта еттилик» вакиллари билан учрашувда Россия президенти Владимир Путин билан урушни тугатиш бўйича музокаралар олиб бориш ниятида эмаслигини маълум қилди.
Ундан олдин, 4 октябрь куни у Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Путин билан музокарадан бош тортишни назарда тутувчи қарорини имзолаган эди.
Октябр ойи бошида Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк ҳам Россия президенти Владимир Путин ва унинг яқин доиралари билан «ҳар қандай музокаралар» олиб боришни маъносиз деб билишини, чунки уларнинг сўзлари «салбий қийматга» эга эканлигини айтганди.
Шу билан бирга, 5 ноябрь куни Американинг The Washington Post газетаси мақола эълон қилди, унга кўра АҚШ маъмурияти Украина расмийларидан Россия билан музокараларга тайёрлигини намойиш этишни ва Россия билан фақат Владимир Путин ҳокимиятни тарк этганидан кейин гаплашиш мумкинлиги ҳақидаги жамоатчилик позициясидан воз кечишни сўраган.
Нашрнинг ёзишича, Америка томони бу чақириқни урушнинг озиқ-овқат ва ёнилғи мавжудлиги ва нархига фалокатли таъсири энг кучли сезилаётган Европа, Африка ва Лотин Америкасидаги фуқароларнинг ташвиши билан изоҳлаган.
8 ноябрга ўтар кечаси Михаил Подоляк қуйидаги мазмундаги твит қолдирди: «Муҳим нарса: Украина ҳеч қачон музокарадан бош тортмаган. Музокаралардаги позициямиз маълум ва очиқ. Аввало, Россия Украинадан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиши керак. Кейин эса қолган ҳамма нарса бўлади. Путин тайёрми? Афтидан, йўқ. Шунинг учун биз конструктив баҳо берамиз: биз Россиянинг кейинги раҳбари билан музокаралар олиб борамиз».
Мавзуга оид
18:21
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
13:31
Зеленский Олий Радага Украинанинг «матонат режаси»ни тақдим этди
12:07