Жаҳон | 16:52 / 10.11.2022
5870
3 дақиқада ўқилади

«Сбербанк» раҳбари: Фирмаларнинг Россиядан чиқиб кетиши иқтисодиётга йўқотишлар билан таҳдид қиляпти

Украинага қарши уруш шароитида хорижликлар кетганидан кейин Россия бозоридаги рақобат даражасини фақат маҳаллий компанияларнинг саъй-ҳаракатлари билан қўллаб-қувватлаб бўлмайди, рақобатсиз инновациялар эса юзага келмайди, дея тушунтирди Герман Греф.

Фото: AP

Россиянинг Украинага ҳарбий бостириб кириши муносабати билан хорижий компанияларнинг Россия бозоридан оммавий равишда чиқиб кетиши узоқ муддатли истиқболда мамлакат иқтисодиётига зарар етказади, деди пайшанба, 10 ноябрь куни Москвадаги «Финополис» форумида «Сбербанк» бошқаруви раиси Герман Греф. «Мен хорижлик сотувчиларнинг бозордан чиқиб кетишига яхши баҳо бера олмайман. Ҳеч бир Россия компанияси аввалги рақобат даражасини сақлаб қола олмайди», - дея Греф сўзларини келтирган РБК.

«Айрим активларни бир марталик ва нисбатан арзон олиш - кимгадир бир марталик фойда бўлади, аммо иқтисодиёт узоқ муддатда ютқазади, чунки рақобат зичлиги пасаяди», деб тушунтирди «Сбербанк» бошқарув раиси. «Рақобат бўлмаган жойда инновация ҳам бўлмайди», — дея қўшимча қилди у. 

Шу билан бирга, ВТБ бошқаруви раиси Андрей Костиннинг айтишича, Россиядан хорижий компанияларнинг чиқиб кетиши тежаш имконини беради. «Эҳтимол, энг йирик компанияларнинг кетишида яхши нарса йўқдир, лекин, айтмоқчи, бу бизга нафақат сиёсий ёки бизнес ҳимоясини тақдим этади, балки харажатларни тежашни ҳам беради», деди у. ВТБ раҳбарининг сўзларига кўра, унинг тузилмалари уч йил ичида 500 миллиард рублни тежашга қодир бўлади, чунки улар қисман хорижий IT маҳсулотларини алмаштирди.

Йел менежмент мактаби маълумотларига кўра, ноябрь ойи бошига келиб, иқтисодиётнинг кўплаб соҳаларидаги мингдан ортиқ хорижий компаниялар Россияни тарк этган, мамлакатдаги фаолиятини қисқартирган ёки тўхтатган. Ўз навбатида, бир қатор рус фирмалари ташқи бозорларни тарк этишга ёки улардаги мавжудлигини чеклашга мажбур бўлди. Шундай қилиб, апрель ойида ВТБ Франкфурт-Майн шаҳрида жойлашган VTB Bank Europe SE’нинг Европа шуъба корхонаси устидан назоратни йўқотди. Март ойида «Сбербанк» Европа бозоридан чиқишини эълон қилди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид