Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сотиш учун пойтахтга олиб кетилаётган ўлган мол гўшти Навоийда тўхтатиб қолинди
Лаборатория бирламчи текширув натижаларига кўра олиб кетилаётган гўшт истеъмолга яроқсиз деб топилган.
Фото: Навоий вилояти ИИБ
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати “Самарқанд” ЙПХ масканида Бухородан пойтахтга сотиш мақсадида олиб кетилаётган истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолингани ҳақида хабар берди.
Маълум қилинишича, бухоролик 37 ёшли Акмал исмли шахс нобуд бўлган қорамол гўштини сотиб, даромад қилмоқчи бўлган. У гўштни таксига юклаб, Тошкент шаҳрида таниши кутиб олишини айтган. Пойтахт томон жўнатилган яроқсиз гўшт “Самарқанд” ЙПХ масканида ички ишлар ходимлари томонидан аниқланган.
Гўшт яроқлилик даражасини текшириш мақсадида Навоий вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига қарашли ташхис марказига олиб борилган. Лабораториянинг бирламчи текширув натижаларига кўра эса у истеъмолга яроқсиз деб топилган.
Мавзуга оид
23:50 / 19.05.2026
Навоийдаги конда яширинча олтин қазиш билан шуғулланган гуруҳ ушланди
17:53 / 11.05.2026
Навоийда куёвини ўлдириш учун киллер ёллаган аёл ушланди
15:40 / 06.05.2026
Навоийда 13 нафар боғча боласини ташиб кетаётган Matiz ЙТҲга учради
08:07 / 05.05.2026