Қонунга кўра, ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги шартнома (Олмаота, 1993 йил 12 июль) ратификация қилинди.

Маълумот учун, ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти 1993 йилда Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия Республикаси ўртасидаги келишув натижасида ташкил этилган.

Тузилманинг асосий вазифаси туркий халқларнинг маънавий яқинлашуви ва қардошлик бирлигини мустаҳкамлаш, туркий маданиятни дунёга танитиш ва унинг анъаналарини келажак авлодларга етказиш ҳисобланади.