Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда мактаб қоровулхонасида қимор ўйнаган директор ва унинг ўринбосари ишдан олинди
Нурота туманидаги 52-умумтаълим мактаби директори ва унинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари мактаб қоровулхонасида қарта ўйнагани сабабли вазифасидан озод қилинган.
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Навоийда мактаб директори ва унинг ўринбосари қоровулхонада қарта ўйнаб ўтиргани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Таъкидланишича, тумандаги 52-умумтаълим мактабидаги мазкур ҳолат Нурота тумани халқ таълими бўлими томонидан ўрганиб чиқилган.
“Мактабда ўқув ишлари, ташкилий-техник ва кадрлар масаласида ўзибўларчиликка йўл қўйилгани, ички тартиб-қоидаларга хилоф тарзда хатти-ҳаракатлар содир этилгани аниқланди. Мактаб директори Р.Сафаров ва унинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Х.Жўрабоев эгаллаб турган вазифасидан озод этилди”, — дейилади вилоят ХТБ муносабатида.
Олдинроқ ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги 11-АФЧЎИМ директори 10-синф ўқувчисини ургани ва ўқувчи қиз ҳушини йўқотгани айтилган видеолавҳа тарқалган ва ҳолатни вилояти прокуратураси ўз назоратига олганди.
Мавзуга оид
22:44 / 02.05.2026
Навоийда маъданли тошларни қазиш ва олтин ажратиб олиш билан шуғулланган шахслар ушланди
10:03 / 28.04.2026
Навоийда мактаб ўқувчилари бошқарувидаги машина ЙТҲга учради
08:32 / 21.04.2026
Ишчи виза ваъдаси билан минглаб доллар талаб қилганлар ушланди
14:26 / 18.03.2026