Ўзбекистонда савдо-сотиқнинг янгича формати – MEGAimkon бозори ўз хизматларини йўлга қўйди. Янгича талқиндаги осон ва қулай харид механизмини таклиф этаётган компания жозибали таклифлари билан мижозларнинг вақтини тежаш, мушкулини осон қилишни зиммасига олган.

Замонавий инсонлар ўз вақтларини фойдали сарфлашга ҳаракат қилишади ва бунда уларга маиший техникалар ёрдамга келади. Шу сабаб ҳозирда маиший техника сотувчи компаниялар жозибали таклифлар орқали хонадонларга кириб бормоқда. Улар орасида ишончни оқлайдиган, доимий ҳамкорлик учун арзигулик компания билан ишлаш сизни доим бозорма-бозор сарсон бўлиш, олинган техникаларни ишлатишда қийинчиликларга дуч келишдан сақлайди.

MEGAimkon маиший техникалар билан биргаликда телефон ва гаджетлар, компьютерлар, автотоварлар, спорт анжомлари, мебеллар ҳам етказиб беради. У бошқалардан ҳар бир маҳсулот учун жавобгарликни зиммасига олиши, елкама-елка туриши билан ажралиб туради.

Фото: MEGAimkon

MEGAimkon компанияси бош директори Элмуҳаммад Усмоновнинг таъкидлашича, бу платформа орқали харид мижоз ва компания ўртасидаги ишончга асосланади:

«MEGAimkon хизматидан фойдаланиш учун онлайн тарзда рўйхатдан ўтиш – мижозлар учун қулай ва хавфсиздир. Улар онлайн идентификациядан ўтишади ва бунда расмий иш жойидан берилган банк картаси, паспорт маълумотлари киритилади. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида FASE ID тизимидан фойдаланамиз.

Фото: MEGAimkon

Яъни ҳар бир мижоз биздан рўйхатдан ўтгач, унинг тўлов қобилияти онлайн тарзда таҳлил қилинади, чунки платформамиз скоринг тизимида ишлайди. Расмий иш ҳақи ва кредит тарихи таҳлил қилингач ҳар бир мижоз учун индивидуал тарзда лимит ажратилади. Шу лимит асосида у истаган маҳсулотини биринчи тўловларсиз, муддатли тўлов асосида 12 ойда бўлиб тўлаш шарти билан харид қилиши мумкин. Онлайн расмийлаштириш жараёни жуда содда ва кўп вақт талаб қилмайди.

Бўлиб тўлаш хизматини жорий этишда биринчи навбатда шариат талабларини инобатга олганмиз. Агар белгиланган кунда мижоз томонидан тўлов амалга оширилмаса, кечиккан тўлов учун ҳеч қандай фоизлар олинмайди. Чунки биз мижозларимиз билан ўзаро ишончли муносабатда бўлишни истаймиз. Бу муносабатларни қадриятларимиз даражасига кўтариш ниятидамиз.