Севимли жамоангизнинг ўйинини катта экранли телевизорда, дўстлар даврасида томоша қилишга нима етсин. Бунинг учун қайси телевизорлар кўпроқ мос келади? Биз Сизга тўғри танлов қилишингизда ёрдам берамиз.

Янги авлод Samsung Neo QLED телевизорлари.

Ўзингизни Жаҳон чемпионатига бориб, футболни стадиондан томоша қилгандек ҳис қилишни ҳоҳлайсизми? Энди, Samsung Neo QLED телевизорлари билан бунга эришиш жуда осон. Quantum Mini LED технологияси билан футбол ўйини тасвири ёрқинроқ ва аниқроқ 4К ва 8К форматли сифатида тақдим этилади. Тасвир диққатингизни экранга михлайди: ҳеч қайси лаҳза назарингиздан четда қолмайди! Оbjekt Тracking Sound Pro функцияси эса мухлислар билан бир тўлқинда қолишингизга имкон беради. Сунъий ақл ҳар бир саҳнани таҳлил қилади ва экрандаги ҳаракат ортидан динамик товуш ҳосил қилади. Уч томонлама йўналган ҳажмли овоз Сизга ўзингизни спорт ҳодисалари марказида ҳис этишингизга ёрдам беради.

Янги Neo QLED 8К телевизорларининг хусусиятлари

Neo QLED 8К премиал линейкаси спорт матчларини томоша қилиш учун бутунлай янги имкониятлар эшигини очади. Деярли ҳошиясиз рамкали 65, 75 ва 85 диагоналли дисплей қаршисида сиз экрандаги тасвирга бошингиз билан шўнғийсиз ва катта стадионга «ўтиб қоласиз». 300 млн пиксел тасвирга жон киритиб юборади ва ҳар бир кадрдан роҳатланишга имкон беради.

Xаридорлар ишончини қозонган классика: Crystal UHD телевизорлари

Crystal UHD телевизорларининг ўзига хослиги 4К-форматли тасвирнинг табиийлигини таъминловчи соф ва тиниқ рангларидир. High-Dynamic Range (HDR) технологияси ёрдами билан, ҳатто, қоронғи саҳналардаги тасвирни ҳам ипидан игнасигача кўриш имконияти яратилди. Телевизор ранг спектрининг диапазонини яхшигина кенгайтиради ва ҳайратланарли тасвирни кўришингизга ёрдам беради.