Ўзбекистон | 13:51 / 22.11.2022
21935
2 дақиқада ўқилади

Аримаган эски дард. Шам ёруғидаги ҳаёт

Қиш яқинлашгани сари қишлоқлардан муаммо аримай қолади. Электр таъминотидаги соатлаб узилишлар бир дард бўлса, ғамланган ўтин ва кўмир билан уйни иситиб, эсон-омон кўкламга чиқиб олиш асосий ташвишга айланади.

Kun.uz мухбири Фарғона вилояти Қува тумани “Янги Ҳаёт” МФЙ ва Қувасой шаҳри Қақир қишлоғида бўлиб, қишлоқ аҳлининг кунлик юмушлари билан қизиқди.

Қува тумани “Янги Ҳаёт” МФЙ Сой бўйи кўчасида яшовчи аҳоли ичимлик сувини анча олисдан ташиб келади. Қишлоқ табиий газдан узиб қўйилганига анча бўлган, асфалт кўрмаган ички йўллар ҳам абгор ҳолатда.

Хонадонларнинг электр таъминотидан соатлаб узиб қўйилиши эса одатий ҳолга айланиб бўлган. Кириб борган хонадонимизда печкага ўтин ёқилган, оила аъзолари эса шам ёғдусида овқатланиб ўтиришарди.

Қувасой шаҳар Қақир қишлоғида ҳам ҳолат худди шундай. Электр таъминотидаги узилишларга аҳоли кўникиб қолган. Шамол ва ёғингарчилик кузатилганда қишлоқда кунлаб электр бўлмайди.

Қишлоқ аҳли исиниш учун таппи, кўмир ва ўтиндан фойдаланади. Ичимлик суви учун ҳамма ўзига қудуқ қазиб олган. Мактаб ўқувчилари чироқ ўчиб қолганда шам ёруғида дарс тайёрлашга мажбур...

Сарвар Зияев, Kun.uz мухбири
Монтаж устаси: Жаҳонгир Алибоев

Мавзуга оид