Бугун Ўзбекистонда чорвадорлар озуқа ва ем-хашак танқислигини бошдан кечираётгани сир эмас. Чорва ва парранда етиштириш, уларни турли юқумли касалликлардан ҳимоялаш, аҳолининг сифатли гўшт, сут ва тухум маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида ҳаракат қилаётган фермерлар учун жорий йилдан Ўзбекистонда иш бошлаган Россиянинг Мустанг компанияси фаолияти билан танишдик.

“Бизнинг Мустанг компаниямиз 30 йилдан буён Россияда фаолият юритиб келади. 1993 йилдан бери жониворлар учун сифатли озуқа тайёрлашга киришганмиз. Бу бизнинг асосий мақсадимиз ва буни меҳр билан уддалаяпмиз деб ўйлайман. 30 йил давомида Россия ва МДҲ давлатлари бозорига сифатли ва табиий озуқалар, қўшимча витаминлар ва минераллар етказиб беряпмиз.

Бу маҳсулотлар Смоленск ва Москва шаҳарларида жойлашган 2 та йирик заводимизда ишлаб чиқарилади. Ўзбекистонда ҳам бу маҳсулотларга талаб катталиги сабаб 2022 йилда Тошкентда ҳам офисимизни очдик.

Биз бу ерда шунчаки компания эмас, фермерлар учун озуқа етказиб беришда технологик ечимлар берувчи провайдерга айланишни, дўст ва ҳамкор бўлишни истаймиз. Чунки улар гўшт, сут ишлаб чиқаришади. Биз ферма эгаларига консултациялар берамиз, ҳайвонларга рационларини тайёрлашда яқиндан ёрдам берамиз.

Бизнинг мутахассисларимиз фақат маҳсулотни тайёрлаш эмас, чорва ва паррандалар учун тўлиқ, соғлом рационни яратиш устида ишлашади. Фермерларнинг иш кўламини кенгайтириш, фойдасини ошириш учун ёрдам беришади. Улар фермаларга бориб, у ердаги аҳвол билан танишиб, керакли маслаҳатларни беришади.

Маҳсулотларимиз тўлиқ табиий таркибдан ташкил топган. Чорва ва паррандаларга антибиотиклар, сунъий қўшимчалар асосида тайёрланган озуқа арзон бўлиши мумкин, лекин у жуда хавфли. Шунинг учун компаниямиз бунга қарши ва биз улардан бутунлай воз кечганмиз. Чунки бу жониворлардан олинадиган маҳсулотларни одамлар, болалар истеъмол қилишади”, — деди компания раҳбари Акром Толибов.





















