Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макаревич Россияда «чет эл таъсирига тушиб қолган биринчи хорижий агент»га айланди
Андрей Макаревич «хорижий агентлар» рўйхатига хорижий оммавий ахборот воситаларидаги баёнотлари, шу жумладан журналист Гордонга интервьюси туфайли киритилган.
«Машина времени» гуруҳи раҳбари Андрей Макаревич «хорижий агентлар» рўйхатига хорижий ОАВдаги баёнотлари, жумладан, украиналик журналист Дмитрий Гордонга берган интервьюси туфайли киритилди. Бу ҳақда 25 ноябрь, жума куни мусиқачининг адвокати Александр Передрук маълум қилди.
Макаревич биринчи бўлиб рўйхатга молиялаштириш учун эмас, балки «хорижий таъсир» туфайли киритилди, деди адвокат Павел Чиков.
«Хорижий маблағ топилмади, лекин у хорижлик журналистларга интервью бергани учун бу «хорижий таъсир» деб ҳисобланди – улар гўё фикрни тарқатиш учун майдончани тақдим этган», — деди адвокат.
Шу билан бирга, у интервью Гордон «хорижий агентлар» реестрига киритилишидан олдин чиққанига эътибор қаратди.
«Адлия вазирлиги ҳам Макаревичга қандай таъсир қилингани ҳақидаги саволларга жавоб бера олмади. Нима учун бу Украина манфаатларига мос келиши ҳам аниқлаштирилмади», - дея қўшимча қилди адвокат.
25 ноябрь куни Москванинг Замоскворецкий суди Макаревичнинг «хорижий агент» деб тан олинишига қарши чиққан даъвосини рад этди. Россия ахборот агентликлари суд вакилларига таяниб маълум қилишича, суд мусиқачини «даъволарни қондириш бўйича» рад жавоби берди.
Мусиқачи Андрей Макаревич, рассом Михаил Шац ва сиёсатшунос Валерий Соловей 11 октябр куни Россия Адлия вазирлиги устидан судга мурожаат қилди. Улар реестрга «хорижий агентлар» киритилишини ноқонуний деб топишни талаб қилишди. Учаласи ҳам даъво аризасида ушбу мақом уларнинг ҳуқуқларини бузаётгани ва конституцияга зид эканлигини таъкидлаган.
Макаревич 2 сентябрда рўйхатга қўшилди. Актёр Михаил Шац, Москва муниципалитетининг собиқ депутати Юлия Галямина, «Новая газета. Европа» бош муҳаррири Кирилл Мартинов, журналист Сергей Лойко, блогер Кирилл Федоров, тарихчи Сергей Медведев ва «Новости» МЧЖ – Красноярск ТВК телекомпаниясининг юридик шахси «ОАВ-хорижий агентлар» реестрига киритилган.
Россия ҳукумати томонидан тузилган «ОАВ-хорижий агентлар» реестрида Адлия вазирлигига ҳисобот бериш учун яратилган 179 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари, жисмоний ва юридик шахслар мавжуд. «Жисмоний шахслар-хорижий агентлар» реестрига 19 дан ортиқ киши киритилган.
Мавзуга оид
13:33 / 19.04.2025
Россиядаги «чет эл агентлари» рўйхати журналистлар ва блогерлар билан тўлдирилди
13:23 / 10.04.2025
Boosty сервиcи деярли 30 га яқин «чет эл агенти»нинг аккаунтини блоклади
10:59 / 08.02.2025
Россияда олти киши ва «Бирдамлик зонаси» «чет эл агенти» деб эълон қилинди
09:55 / 18.01.2025