Ўзбекистон | 14:55 / 26.11.2022
6937
2 дақиқада ўқилади

“Masterland” компанияси Тошкент шаҳри марказида ўзининг биринчи лойиҳасини топширди

23 ноябр куни “Masterland” қурилиш компанияси Юнусобод туманида жойлашган “Шоҳсарой” турар жой мажмуасини фойдаланишга топширди. Замонавий мажмуа 220 та хонадондан иборат.

“Шоҳсарой” турар жой мажмуасидан 3 хонали уй харид қилдим. Бугун уйимни тўлиқ битириб топширишди. Менга Шоҳсаройнинг шаҳар марказида жойлашгани маъқул бўлди. Хонадоним яқинида боғча, мактаб ва кўплаб савдо марказлари бор. Бундан ташқари, машиналар учун автотураргоҳ ҳам бор”, – дейди хонадон эгаси Эргашжон Тожиев.

Мажмуанинг биринчи қавати дўконлар, кафелар, дорихона ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳалари учун ажратилган. Мажмуанинг ёнгинасида жойлашган автотураргоҳ хонадон эгаларининг автомашиналарини ноқулай об-ҳаводан сақлашга ёрдам беради.

“Masterland” компанияси директори Санжар Равшановнинг айтишича, илк турар жой мажмуасини қуриб битказган компания 2023 йилнинг иккинчи чорагида “Sezam” ва “Vega” турар жой мажмуаларини ҳам фойдаланишга топширишни режа қилган.

“Компаниямиз халқимиз учун замонавий, ҳамёнбоп ва сифатли хонадонларни тақдим этишда давом этади”, – деди Санжар Равшанов.

Телефон:

+99855 504 9999

Instagram: @masterland

Telegram: /shohsaroy_uylari

Реклама ҳуқуқи асосида