Жорий йил 27 ноябр куни Қашқадарё вилояти, Талимаржон конидаги 1-сонли қудуқда кислотали ишлов бериш қўлланилган ҳолда олиб борилган тиклов ишлари якунлангач, ундан саноат аҳамиятидаги газ оқими олинди.
Олинаётган газни республика аҳолисига етказиб бериш учун бугун қудуқ газ узатиш тизимига уланади. Ишлар санитария-эпидемиология ва экология қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.
Epsilon Матбуот хизмати
















