Ўзбекистон | 11:58 / 28.11.2022
65107
2 дақиқада ўқилади

Даулетмурат Тажимуратов ва Лолагул Қаллихановага қандай айбловлар қўйилгани маълум бўлди

Айбланувчилар орасида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бошқармаси бўлими бошлиғи ҳам бор.

Нукус воқеаларида айбдор деб топилганлар юзасидан суд жараёнлари давом этмоқда.

Фото: Олий суд матбуот хизмати

Унга кўра:

1979 йилда туғилган Даулетмурат Тажимуратов – иштирокчиликда қасддан баданга оғир шикаст етказиш (ЖК 28,104-моддаси), Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш ( ЖК 159-моддаси), ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (167-модда), жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш (243-моддаси), оммавий тартибсизликлар (244-моддаси), жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш (244-1-моддаси) жиноятларини содир этишда айбланмоқда.

1989 йилда туғилган, «Макан» интернет-нашри маъмури Лолагул Қаллиханова эса Жиноят кодексининг 28,104-моддаси, 159-моддаси, 244- ва 244-1-моддасида кўрсатилган жиноятларни содир қилишда айбланмоқда.

Айбланувчилар орасида 45 ёшли Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бошқармаси бўлими бошлиғи Пўлат Шамшетов ҳам бор. У Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган «қурол ёки қурол сифатида фойдаланиладиган бошқа нарсаларни ишлатиб ёхуд ишлатиш билан қўрқитиб шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали содир этилган оммавий тартибсизликлар ташкил қилиш, шунингдек, оммавий тартибсизликларда фаол қатнашиш»да айбланмоқда.

Мавзуга оид