3-декабрь куни “mixed used development” концепциясига мувофиқ яратилган DAhO ноёб мажмуаси сотувлар офисининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. 5та бинодан иборат ансамбл пойтахтнинг гавжум ишбилармонлик марказида – Саид Барака ва Тарас Шевченко кўчалари кесишмасида жойлашади. Ҳудуд ривожланган инфратузилма ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларга яқинлиги билан ажралиб туради. 

Фото: DAhO

DAhO мажмуасининг қурилиши билан 1969 йилда Туркияда ташкил топган Koc Grup шуғулланмоқда. Koc Grup 3та қитъадаги 9та мамлакатда фаолият юритади. Ўзбекистонда ҳолдинг “Hilton Tashkent City”, “Янги Ўзбекистон” боғи, AKFA университети, Президент мактаби ва бошқа қатор диққатга сазовор бинолар қурилишида иштирок этди. 

Мажмуанинг дизайни Туркиянинг архитектура, интерьер дизайни ва тарихий реставрацияга ихтисослашган Studio Vertebra студияси томонидан ишлаб чиқилган. Унинг портфолиосидан Туркия, Германия, Канада, Ливия, Украина, Озарбойжон, Танзания, Ўзбекистонда амалга оширилган лойиҳалар ўрин олган. 

Фото: DAhO

DAhO лойиҳасининг ҳамкорларидан яна бири InvestinOz консалтинг компаниясидир. Ушбу консалтинг компаниясига 2006 йилда Истанбулда асос солинган ва у 16 йиллик фаолияти давомида турли бизнес йўналишларида кўплаб йирик лойиҳаларни амалга оширган. 

“Dahо” - кенг маъноли тушунча бўлиб, аждодларимизнинг даҳоликлари ва улуғвор, илғор, ўз замонасидан олдинда бўлган ғояларни рўёбга чиқаришга бўлган интилишларини ифодалайди.  

DAhO’даги турар жой апартаментлари — юқори турмуш даражаси тимсоли

Турар жой кўчмас мулки баланд блоклар ёрдамида ажратилган. Архитекторлар аҳолининг фаровонлиги ва хавфсизлиги ҳақида тўлиқ ғамхўрлик қилишди. Турар жой мажмуаси ҳудудидаги хотиржамликни кечаю кундуз видеокузатув, профессионал қўриқлаш хизмати ва “автомобилсиз ҳовли” тушунчаси таъминламоқда. Фаол вақт ўтказиш учун DAhO’да фитнес маркази ва ёпиқ бассейн фаолият кўрсатади. 

Модулли режалаш: жойлашувни ўзгартирмасдан хонадон ёки офис майдонига бошқача тус беринг