Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йил 28 ноябрь куни номаълум шахслар 18 ёшли Ф.Ғ.га тегишли жами 28 000 000 сўмлик 2 та отни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 34 ёшли Ш.Х. ва 22 ёшли Х.С. аниқланиб, қўлга олинган. Отлар эгасига қайтарилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодекси 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси танланган. Тергов давом этмоқда.















