Юкни Украина энергетика вазири ўринбосари Фарид Сафаров қабул қилди. Генераторлар Европа Иттифоқининг фуқаролик муҳофазаси механизми (UCPM) лойиҳаси доирасида сотиб олинган, дея хабар беради Украина Энергетика вазирлиги.
Германия энергетика инфратузилмасини таъмирлаш учун Украинага 56 миллион еврога яқин маблағ ажратди ва 350 дан ортиқ генератор беради.
Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц ва Украина президенти Володимир Зеленский ўртасидаги телефон суҳбатидан сўнг Германия ҳукумати матбуот хизмати маълум қилганди.
Канцлер Украинанинг фуқаролик инфратузилмасига қарши давом этаётган зарбаларни қоралади ва Зеленскийни Германия, жумладан, Украина ҳаво мудофаасини кучайтиришда ва мамлакатни урушдан кейин реконструкция қилишда қўллаб-қувватлашига ишонтирди.
















